Тошкент шаҳрида ёшларнинг 16651 та муаммоси аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида 22 июль куни Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек истироҳат боғида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Эргашев тумандаги ёшлар билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларни тингладилар, саволларига батафсил жавоб бердилар.