Омбудсман вакили ИИБ биносига олиб кетилгач вафот этган эркакнинг оила аъзолари билан учрашди

Омбудсман вакили ИИБ биносига олиб кетилгач вафот этган эркакнинг оила аъзолари билан учрашди

Тошкент вилоятида ИИБ биносига олиб кетилган ака-укалардан бири вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Омбудсманга кўра, унинг ўлими ҳолати ўрганилмоқда.

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган ИИБ биносига мажбурий олиб кетилган ака-укаларга нисбатан куч ишлатилгани ҳолати ўрганилмоқда. Тошкент вилояти ИИББ расмий муносабатида марҳумнинг ИИБ биносига кириш йўлагида соғлиғи ёмонлашиб, ҳушини йўқотгани, у шаҳар шифохонасига олиб борилгани ва кўрикдан ўтказилган вақтида вафот этгани қайд этилган.

Ҳозирда фуқаронинг ўлими сабабларига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланланган. Ҳолат Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили марҳумнинг оила аъзолари билан учрашиб, таъзия билдирди. Мазкур ҳолат бўйича Бош прокуратурага омбудсманнинг назорат хати юборилди.

Омбудсман ушбу ҳолат қонун талаблари доирасида кўриб чиқилиши, воқеанинг барча жиҳатларининг очиқ ва адолатли суриштирувини таъминлашни сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги ички ишлар биносида ўғриликда гумонланиб, калтакланган, қийноққа солинган 36 ёшли Усмон Салимбоев кўп ўтмай вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ ҳолат бўйича Жиноят қидирув бўлими бошлиғи, унинг икки ходими ва “участкавой”га суд ҳукми ўқилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!