"OLX"да "Ноутбук" сотаман деб фуқароларни пулини ноқонуний ундирип келаётган фирибгар қўлга олинди

"OLX"да "Ноутбук" сотаман деб фуқароларни пулини ноқонуний ундирип келаётган фирибгар қўлга олинди


——
Фарғона шаҳрида яшовчи 36 ёшли А.Ш. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 4.000.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
———
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи 37 ёшли Х.С. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, Х.С., А.Ш. билан телеграм мессенжерида танишиб, унга "OLX" платформаси орқали "Аcеr" русумли компьютер қурилма сотишини айтиб, олдиндан пластик картасига 4.000.000 пулларни ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, уни қора рўйхатга киргазиб қўйганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ”г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
———
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ”г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
————


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!