Нотариусга бормасдан амалга ошириладиган нотариал ишлар сони ортди

Нотариусга бормасдан амалга ошириладиган нотариал ишлар сони ортди

Ўзбекистонда нотариусга бормасдан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар сони яна ортди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги матбуот хизмати маълумот берди (https://t.me/SevaraJournalist/13292).

Эндиликда фуқаролар қуйидаги нотариал хизматларни бажариш учун нотариусга бориши шарт эмас:

1. Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни, шу жумладан кўчмас мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин ёки эрнинг розилик аризаси.

2. Автомобиль ва мототранспорт воситаларини тасарруф этиш (сотиш, ҳадя қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш ва бошқа турдаги тасарруф қилиш) учун ишончнома.

3. Ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлаш.

Бу хизматларни энди видеоконференц алоқа орқали онлайн тарзда амалга ошириш мумкин. Бу эса фуқароларга вақт ва маблағ тежаш имконини беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!