Суперлиганинг учта жамоасига ёзги трансфер ойнаси учун санкция қўлланилди

Суперлиганинг учта жамоасига ёзги трансфер ойнаси учун санкция қўлланилди

«Навбаҳор», «Нефтчи» ва «Сурхон» клубларига ёзги трансфер ойнаси учун санкция қўлланилди.

Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита қарорлари ижросини ўз вақтида таъминламагани учун мазкур уч клуб 2024 йилнинг ёзги трансфер ойнасида хорижлик футболчини Лига рўйхатидан ўтказа олмайди. Тақиқ қарздорлик бартараф этилган тақдирда ҳам амалда бўлади.

Жорий йилнинг 16 июль санасига қадар Лига бу уч клубнинг янги футболчиларини рўйхатдан ўтказмайди. Мазкур санага қадар ҳам қўмита қарорлари ижроси бажарилмаса, 16 июль санасидан сўнг улар фақатгина 2002 ва ундан кейин туғилган футболчини рўйхатдан ўтказиши учун рухсат берилади. Бунда клублар «Суперлига ва Про лига регламенти»да белгиланган лимитдан чиқиб кетмаслиги таъминланади.

Агар трансфер ойнасининг сўнгги куни бўлган 30 июль санасига қадар ҳам мавжуд қарздорлик бартараф этилмаса, у ҳолда автоматик равишда 2025 йилнинг қишки трансфер ойнасида легионер футболчини рўйхатдан ўтказиш учун тақиқ кучга киради. Шундан сўнг мазкур клублардан 6 очкогача олиб ташлаш масаласи кун тартибига киритилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!