Бельгия Франция билан ўйинда XXI асрдаги антирекордини ўрнатди

Бельгия Франция билан ўйинда XXI асрдаги антирекордини ўрнатди

1 июль куни Европа чемпионати 1/8 финалида Франция ва Бельгия терма жамоалари тўқнаш келди.

Учрашув 1:0 ҳисобида Франция терма жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Қайд этиш керакки, бутун ўйин давомида белгияликлар Мик Майнян дарвозасига атиги бешта зарба берди.

Opta Спорт маълумотларига кўра, бу кўрсаткич уларнинг 21-асрдаги йирик турнирларда ўтказилган барча ўйинлар ичидаги энг ёмон натижаси бўлди. 1990 йилда Италияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида вазият бундан ҳам ёмонроқ бўлган. Ўшанда турнирнинг гуруҳ босқичида Уругвай терма жамоаси билан ўйинда белгияликлар бутун ўйин давомида Жанубий Америка жамоаси дарвозасига бор йўғи тўрт марта зарба берган.

Германияда Европа чемпионати 14 июндан 14 июлга қадар бўлиб ўтади. Амалдаги чемпион Италия термаси Евро—2020 финалида Англия терма жамоасини мағлуб этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!