Навоийда уй ичида қулфланиб қолган 3 ёшли бола қутқарилди

Навоийда уй ичида қулфланиб қолган 3 ёшли бола қутқарилди

Кеча, 28 июль куни Навоий вилояти ФВБ навбатчи-диспетчерлик хизматига Навоий шаҳар Толстой кўчасидаги кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирининг кириш эшиги қулфланиб, хонадонда 3 ёшли боланинг қолиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. 

Зудлик билан хабар қилинган жойга етиб борган қутқарувчилар хонадон эшигини очиб, уй ичида қолган болажонни онасига соғ-саломат топширдилар. 

Ўз навбатида, барча ота-оналардан фарзандларини назоратсиз ва ёлғиз қолдирмасликни сўраб қоламиз!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!