НАТО мамлакатлари ҳарбий харажатларни тез суръатларда оширмоқда

НАТО мамлакатлари ҳарбий харажатларни тез суръатларда оширмоқда

НАТО мамлакатлари ҳарбий харажатларни тез суръатларда оширмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Алянснингнинг 17 июн куни эълон қилинган ҳисоботига кўра, 2024 йилда НАТОнинг 32 давлатидан 23 таси ҳарбий харажатлар учун ЯИМнинг 2 фоизини ажратиш мақсадига эришган. Ўтган йили улардан атиги 10 таси тегишли кўрсаткичга эришган эди.

Ҳарбий харажатларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши бўйича етакчи ўринларни Полша (4% дан ортиқ), Эстония (3,43%) ва АҚШ (3,38%) эгаллади.

Ҳақиқий нархлар ва инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, НАТО давлатларининг умумий ҳарбий харажатлари 2023 йилда 9,3 фоизга ошган, жорий йилда эса 18 фоизга ошиб, 1,5 триллион доллардан ошиши кутилмоқда. Бу маблағнинг деярли учдан икки қисми — 957 миллиард доллар АҚШ ҳиссасига тўғри келади.

Ҳарбий харажатлар учун ЯИМнинг 2 фоизини ажратиш талаби НАТОнинг шарқий қанотидаги Норвегиядан Болгария ва Туркиягача бўлган барча давлатлари томонидан бажарилган. Армияси умуман йўқ Исландиядан ташқари Белгия, Люксембург, Словения ва Испанияда ушбу кўрсаткич камлигича қолмоқда. Уларнинг барчаси ялпи ички маҳсулотнинг тахминан 1,3 фоизини ҳарбий соҳага сарфлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!