Наҳотки! CОVID-19 сабаб эркак қушлар янада жозибали ва юмшоқроқ куйлашмоқда

Наҳотки! CОVID-19 сабаб эркак қушлар янада жозибали ва юмшоқроқ куйлашмоқда

Сан-Францискодаги америкалик экологлар сўнгги пайтларда эркак қушларнинг урғочи қушларни жалб қилиш учун юмшоқроқ куйлай бошлаганлигини маълум қилишди.

Бу ҳақда “phys.org” сайтида хабар берилди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бунга CОVID-19 коронавирусининг янги тури пандемияси шароитида жорий этилган карантин ва чекловлар сабаб бўлган.

Таъкидланишича, илгарилари шовқин туфайли қушлар баландроқ қўшиқ айтишга мажбур бўлишган. Бироқ Сан-Францискодаги карантин шароитида, экологларнинг кузатувига кўра, эркак қушлар деярли уч баравар пастроқ ва юмшоқроқ куйлашга ўтишган.

Бундан ташқари, тақдим этилган тадқиқот натижаларида мутахассислар қушлар атрофдаги ўзгаришларга тезда мослаша олишларини таъкидлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!