Шойгу уруш тугайдиган “аниқ ва шубҳасиз” санани маълум қилди

Шойгу уруш тугайдиган “аниқ ва шубҳасиз” санани маълум қилди

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия урушда шу йилиёқ ғалаба қозонишига ишонмоқда, деб ёзади “Кремлёвская табакерка” Telegram-канали. Буни у яқинда ўз даврасидаги одамлар билан мулоқот чоғида айтиб ўтган.

“Махсус ҳарбий операция тугайдиган аниқ ва шубҳасиз санани айтишим мумкин — шу йилнинг ноябрь-декабри. Американинг ҳеч қанақа кўмаги душманимизга ёрдам бера олмайди. Бунга ишончим комил”, — деди мудофаа вазири.

Унинг фикри Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовникидан фарқ қилмоқда, дейилади хабарда. У уруш яна уч-тўрт йил давом этади, деб ҳисоблайди. Америкаликлар Киевга ҳарбий ёрдамни маъқуллаганидан кейин, кўпчилик ҳарбийлар шу фикрга келган.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳам уруш шу йил тугашига шубҳа қилади. “Сергей Кужугетовичнинг қандайдир ўз ҳисоб-китоблари ва фикрлари бор. Махсус операцияни бу йил қандай тугатамиз, билмайман. Ахир жиддий ҳужум операциялари режалаштирилмоқда”, — деди Шойгунинг ўринбосарларидан бири.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!