Месси Саудиядан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берганди?

Месси Саудиядан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берганди?

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родриго Де Пауль ҳужумчи Лионель Мессининг ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг биринчи турида Саудия Арабистони билан ўйиндаги мағлубиятига муносабати ҳақида гапирди.

"Саудия Арабистонига мағлубият даҳшатли эди. Биз уч йил давомида мағлубиятга учрамадик ва жуда узоқ вақт давомида мағлубиятга учрамагандик ва мағлубият нималигини унутиб қўйдик.

Лео хавотирда эди, лекин у буни яширишга уринди. Эртаси куни Скалони бизга дам берди ва на Месси, на мен оиламизни кўришни хоҳламадик.

Биз хонага қамалдик ва у менга шундай деди: "Бу менинг сўнгги жаҳон чемпионатим, мен бу тарзда кета олмайман, ишонмайман", - деди Де Пауль


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!