Магистратурада контракт қанча бўлди?

Магистратурада контракт қанча бўлди?

Кеча пандемия сабабли эълон қилинган 10 фоизлик чегирма магистратура талабаларига ҳам қўлланадими, деб кўпчилик савол бермоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг баёнотида мазкур чегирма «кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга» қўлланиши айтилган. Фақат бакалавр деган жойи йўқ. Демакки, чегирма магистратура контрактига ҳам тааллуқли.

Чегирмадан сўнг, Ўзбекистондаги давлат ОТМларининг магистратурасида стипендиясиз энг арзон конракт 6 млн 994 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Энг қиммат контракт эса 10 млн 51 минг сўм этиб белгиланган (ЖИДУни ҳисобга олмаганда).

P.S.: мазкур рақамлар расмий миқдор эмас, шунчаки менинг ҳисоб-китобларим, деб ёзади блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!