Лавозимидан четлатилган Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси гаров эвазига қўйиб юборилди

Лавозимидан четлатилган Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси гаров эвазига қўйиб юборилди

Йирик миқдордаги давлат маблағини талон-тарож қилганликда гумон қилинаётган ва ишдан четлатилган Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев гаров эвазига қўйиб юборилди. Бу ҳақда daryo.uz хабар бермоқда.

Остона туманлараро махсус тергов суди гумонланувчи Ерик Милтиқбаевич Утембаев учун гаров эҳтиёт чорасини қўллади , дейилади суд хабарида.

Гаров суммаси маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон аксилкоррупция хизмати Утембаевни мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси қурилиши давомида 140 миллион тенге (370 минг доллар атрофида) миқдоридаги маблағни талон-торож қилганликда гумонламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!