Электр энергияси истеъмоли нотўғри ҳисобланаётгани ростми? Муносабат билдирилди

Электр энергияси истеъмоли нотўғри ҳисобланаётгани ростми? Муносабат билдирилди

Бугун ижтимоий тармоқларда ҳамда ахборот сайтларида электр энергияси истеъмоли нотўғри ҳисобланаётгани ҳақида хабарлар ва буни бошқа истеъмолчилар томонидан ўз маълумотлари асосида тасдиқловчи шархлар эълон қилинди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мазкур ҳолатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Айни кунда бутун республикамиз бўйлаб электр энергияси ҳисобини юритаётган «Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизими » (ASKUE) томонидан автомат равишда истеъмол қилинган электр энергиясини ҳар бир истеъмолчи билан ҳисоблашнинг суткалик, ойлик ва йиллик назоратини олиб боради ва буни шаффоф равишда ҳар бир фуқаро кузатиб бориш имкони яратилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бундай хабарларниг келиб чиқишининг асосий сабаби айрим тўлов тизимларининг «Ҳудудий электр тармоқлар» АЖ билан келишмаган ҳолда, гўёки истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида маълумотлар чиқарилганлиги сабабли коъплаб истеъмолчиларда мана шундай тушунмовчиликлар юзага келган.

Истеъмолчилар томонидан кунлик истеъмол сифатида кўрсатилган кўрсаткичлар айнан 24 соатлик суткалик истеъмол кўрсаткичлари эканлигини маълум қилинди.

Истеъмолчилардан электр энергияси ҳисоби коърсаткичлари тўғрисида аниқ ва тўғри маълумотларни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг расмий веб-сайтидага «Шахсий кабинет » орқали олиш тавсия қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!