Китоб ўрнига телефон кўтариб юрган болаларни кўрсам ажабланаман — Шоҳида Узоқова

Китоб ўрнига телефон кўтариб юрган болаларни кўрсам ажабланаман — Шоҳида Узоқова

Хабарингиз бор, Фарғона вилоятида «Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — ватанмиз!» шиори остидаги «Кинокарвон» бўлиб ўтмоқда.

Лойиҳа актриса Шоҳида Узоқова Қўштепа туманидаги мактабда китобхонлик ҳақида сўз юритди.

«Мен мактабни аъло баҳоларга, олтин медаль билан битирганман. Ҳозир ҳам аълочилар алоҳида эътироф этилади, менимча. Эсимда, 6-синфгача мактабимиз кутубхонасининг ҳамма китобларини ўқиб тугатганман. Хаёлимда ўша китоблар қаҳрамонларига айланардим.

Ишонасизми, даврда чет тили ўқитувчилари етишмасди?! 10-синф эдим, бизга француз тили ўқитувчиси ишга келган. Мактабни битираётганимда 2 та янги сўзни ёдлаганман.

Ҳозир эса ёшларга катта имконият яратиб берилган. Оддий мисол, ҳозир хорижий тилни ўрганиш муаммо эмас, боғчадан бошлаб ўқитилади. Аммо нега ёшлар ҳозир ўқиш, ўрганишни суст билмайман. Мен китоб ўрнига телефон кўтариб юрган болаларни кўрсам ажабланаман», дейди Шоҳида Узоқова.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!