Катта инспектор, подполковник Жавлон Тошбоев вафот этди
Сирдарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот гуруҳи катта инспектори подполковник Жавлон Тошбоев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Марҳумнинг вафоти сабаби айтилмаган. Таҳририят марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).