Караваджонинг сўнгги картинаси 20 йил ичида биринчи марта кўргазмага қўйилади

Караваджонинг сўнгги картинаси 20 йил ичида биринчи марта кўргазмага қўйилади

Барокко санъати асосчиларидан бири ҳисобланган италиялик рассом Караваджонинг сўнгги картинаси 20 йил ичида илк бор Лондонда кўргазмага қўйилади, деб хабар берди Казинформ.

Миллий галереянинг “Сўнгги Караваджио” номли янги кўргазмаси ўзининг сўнгги асарини чизганида қотилликда айбланиб, қочиб кетган рассомнинг ишини тақдим этади.

Караваджонинг сўнгги асари - "Авлиё Урсуланинг азоби" 1610 йилда чизилган.

Ўша йили рассом қотилликда айбланиб, папанинг авф этишидан кейин Римга қайтаётганида вафот этди.

Юзлаб йиллар давомида бу расм Караваджо издошларидан бирининг иши деб ҳисобланган.

Аммо унинг асл келиб чиқиши 1980 йилларда маълум бўлди.

18 апрелдан 21 июлгача Лондондаги Миллий галереяда “Сўнгги Караваджо” кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмага кириш бепул.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!