ЖССТ сайёҳатдан воз кечишни тавсия қилади

ЖССТ сайёҳатдан воз кечишни тавсия қилади

Европада COVID-19 билан касаллик тарқалиши умуман секинлашмоқда, аммо баъзи жойларда юқиш даражаси ҳали ҳам юқори ва эмлаш жуда секин олиб борилмоқда. ЖССТ кўплаб мамлакатларда чекловларнинг бекор қилиниши ва чегараларнинг очилиши муносабати билан вирус тарқалишидан огоҳлантиради. Бу ҳақда Kazinform БМТнинг янгиликлар марказига асосланиб хабар берди.

Мутахассислар сайёҳатга чиқишни маслаҳат бермайди ва ҳушёрликни оширишга, аллақачон маълум бўлган эҳтиёт чораларига риоя қилишга чақирмоқда.

Европада ҳафталик инфекция юқтирганлар сони апрел ойининг ўрталаридан бошлаб 60 фоизга, яъни 1,7 миллион кишидан 685 минг кишига камайди. Пандемия бошланганидан буён хавф остида бўлган кексаларнинг касаллиги ва ўлими айниқса сезиларли даражада камайди. Бугунги кунда 80 ёшдан ошганлар юқумли касалликлар сони бўйича рўйхатнинг пастки қисмида жойлашган. 80 ёшдан ошган кексаларнинг 75 фоизи аллақачон эмланган.

Аммо ЖССТ бунга алданмасликка чақиради.

«Биз бунгача COVID-19 тарқалишининг пасайишини кўрдик, унинг ортидан соғлиқни сақлаш тизими ва иқтисодиётга зарба берадиган янги коронавирус тўлқини пайдо бўлди», - хабарда.

«Келинг, ўз хатоларимизни такрорламайлик. Фақат Европа минтақасининг ўзида COVID-19 1,2 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлди, бу бутун бир Брюссел аҳолиси билан тенг. Бундан ташқари, Европада янги ҳолатларнинг умумий қисқариши билан тарқалишининг ўчоқлари мавжуд бўлиб, бу янги хавфли касалликка олиш келиши мумкин. Минтақадаги саккизта мамлакатда юқтириш даражаси ҳали ҳам жуда юқори», - дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий директори Ханс Клюге.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!