Истанбулнинг айрим туманларида ҳаво ифлосланиш даражаси инсон соғлиғига хавф туғдирадиган даражага етди

Истанбулнинг айрим туманларида ҳаво ифлосланиш даражаси инсон соғлиғига хавф туғдирадиган даражага етди

Истанбулнинг айрим туманларида ҳаво ифлосланиш кўрсаткичи инсон соғлиғига хавф туғдирадиган даражага етган. Ҳолат Африка чанг-тўзони шаҳарга етиб келгани билан боғлиқ, дейилган ҳокимлик тарқатган маълумотда.

Туркияга чанг ёпирилгани, шамол йўқлиги ва йўлдаги доимий тирбандлик Истанбул ҳавосини бузмоқда. Шаҳарда ҳарорат 20 даражадан юқори, кўриш имконияти сезиларли равишда пасайган. Иқлимшунослар таъкидлашича, тўзон якшанба куни ҳудудни тарк этиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!