Исроил бир неча ойлик махфийликдан сўнг ўз фуқароларини ўлдирганини тан олди

Исроил бир неча ойлик махфийликдан сўнг ўз фуқароларини ўлдирганини тан олди

Исроил Ғазодаги ҳаво ҳужумлари чоғида уч нафар исроиллик гаровга олинганларни, жумладан, ўзининг икки аскарини ўлдирганини тан олди.

Исроил кучлари уларнинг ўлими ҳақида февраль ойидан бери билишган бўлсада, улар маълумотни бир неча ой давомида яшириб, яқинда қурбонларнинг оилаларига ошкор қилди.

Гаровга олинганлар Ҳамаснинг юқори мартабали мулозимига қарши уюштирилган зарбада ҳалок бўлди, деб хабар берди 12-канал, ҳарбийлар уларнинг борлигидан бехабар эканини даъво қилмоқда.

Исроилнинг Фаластиннинг Ғазодаги ҳаракатлари учун масъулиятни ўз зиммасига олишни истамаслиги фонида янги тафсилотлар пайдо бўлгани сабабли гаровга олинганларнинг оилалари жавоб талаб қилмоқда.

Исроил Ғазода давом этаётган ҳаво ҳужумларида бошқа гаровга олинганларни ҳам ўлдирганини тан олди, бу эса Бош вазир Бенямин Нетаняху ҳукумати гаровга олинганларни алмашиш бўйича муваффақиятли музокара ўтказа олмагани устидан бутун мамлакат бўйлаб норозиликларни келтириб чиқарди.

Исроилнинг қамалдаги Ғазони бомбалаши оқибатида 42 000 га яқин фаластинлик ҳалок бўлди, 100 000 га яқини яраланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!