Зеленскийнинг “ғалаба режаси”га қарамай, Киев ва Ғарбнинг ғалабага муносабати турлича бўлиши мумкин — The Times

Зеленскийнинг “ғалаба режаси”га қарамай, Киев ва Ғарбнинг ғалабага муносабати турлича бўлиши мумкин — The Times

Колумнист Марк Галеоттининг ёзишича, иттифоқчилар Украина Россияни ҳақиқатдан ҳам ўз ерларидан қувиб чиқариши мумкинлигига ишонадими ёки йўқми, номаълум. У ҳозирда Украина учун иккита асосий йўл бор деган фикрда: ёки Киев Россиянинг босиб олинган ҳудудларни назорат қилишига рози бўлади ёки уруш абадий можарога айланади.

"Агар Украина ҳар қандай ҳудудий йўқотишларни инкор этишда давом этса, бу абадий урушга айланади. Муайян нуқтадан сўнг, Украинадаги уруш мавзуси эскира бошлайди ва уруш шафқатсиз жанглар, вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш эпизодлари ўртасида давом этаверади, аммо у тугамайди", — дея фикр билдирди Галеотти.

Ғарб Зеленский тақдим этган режанинг мақсадларидан бири иттифоқчиларини сақлаб қолиш, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, муаллифнинг қайд этишича, "парда ортида"гилар Украина масаласидан сезиларли даражада "чарчаган" кўринмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!