Рада ҳарбий бюджет оширилишини қўллаб-қувватлади

Рада ҳарбий бюджет оширилишини қўллаб-қувватлади

Украинада ҳарбий эҳтиёж учун мамлакат йиллик бюджети миқдорини 500 миллиард гривен (12 миллиард доллар – таҳририят) ошириш таклифи қўллаб-қувватланди. Бу ҳақда Олий Рада депутати Ярослав Железняк ижтимоий тармоқ орқали маълум қилган.

- Парламент тегишли қонун лойиҳасини қабул қилди, - деб ёзган ноиб. - Шу тариқа йиллик харажат мамлакат учун рекорд даражадаги 3,73 триллион гривен (қарийб 90 миллиард доллар)га етади.

Март ойида Бюджет қўмитаси раиси Роксолана Пидласа 87 миллиард долларнинг ярми мудофаа тизимига ажратилгани, ички даромад эса бор-йўғи 46 миллиард доллар эканини маълум қилганди.

2023 йил ноябрь ойи охирида Владимир Зеленский 43 миллиард доллардан кўпроқ камомад билан 2024 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунни имзолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!