Эрондаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 50 нафардан ошди

Эрондаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 50 нафардан ошди

Эрон шарқидаги Табас шаҳридаги кўмир конида метан портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 кишидан ошди.

Бу ҳақда Эроннинг Mehr агентлиги хабар берди.

“Табасдаги конда содир бўлган ҳодиса қурбонлари сони 51 кишига етди, яна 20 киши жароҳат олди”, — дейилади хабарда.

Воқеа жойида қутқарув ишлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!