Эрон шарқидаги кон портлаши оқибатида қурбон бўлганлар сони ортмоқда

Эрон шарқидаги кон портлаши оқибатида қурбон бўлганлар сони ортмоқда

Эрон шарқидаги Табас кўмир конида юз берган портлаш қурбонлари сони 30 кишига етди.

Бу ҳақда Жанубий Хуросон вилояти инқирозларни бошқариш департаменти бош директори Муҳаммад Али Охунди маълум қилди.

"Табас конидаги авария натижасида ҳалок бўлганлар сони 19 кишидан 30 кишига кўпайди, 17 нафар ярадор касалхонага ётқизилди", деди расмий.

Унинг сўзларига кўра, метан чиқиши бир-биридан 2 километрга яқин жойлашган, бироқ умумий электр таъминоти ва алоқа линияларига эга бўлган Б ва С блокларида 250 метр чуқурликда содир бўлган.

Али Охундининг қўшимча қилишича, С блокида газ концентрацияси юқорилигича қолмоқда, бу эса қидирув-қутқарув ишларини қийинлаштиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!