Хитой маълумотларни манипуляция қилади, аммо ишсизликни яшира олмайди

A A A
Хитой маълумотларни манипуляция қилади, аммо ишсизликни яшира олмайди


2023 йилда Хитойда ёшлар ўртасидаги ишсизлик даражаси 21,3 фоизни ташкил этиб, рекорд даражага етди. Шундан сўнг Пекин тегишли маълумотларни нашр этишни тўхтатди, Хитой Миллий статистика бюроси ўз ҳисоб-китобларидан талабаларни чиқариб ташлади ва декабрга келиб мамлакатда ёшлар ўртасидаги ишсизлик даражаси деярли учдан бир қисмга камайди.

"Аммо олдинги маълумотларда ҳам шаҳарларда яшовчиларга қараганда “тўлиқ бандликка эришишда қийинчиликларга дуч келадиган” миллионлаб қишлоқ аҳолиси ҳисобга олинмаган эди", — дея маълум қилди Global Counsel консалтинг компанияси вакили Цзяюй Ли.

Хитой иқтисодиёти қиймат занжири бўйлаб юқорига кўтарилишда давом этар экан, Пекин глобал технологик устунликка интилмоқда. Сунъий интеллект, чип ишлаб чиқариш ва яшил энергияга катта сармоя киритиш Хитойнинг Ғарбга технологик қарамлигини камайтиришга ёрдам беради. Бироқ санаб ўтилган илғор тармоқлар кўп сонли янги ишчи кучига муҳтож эмас.

"Ҳукумат сунъий интеллект ва электр транспорт воситалари каби юқори ўсиш суръатларига эътибор қаратмоқда, натижада меҳнат зичлиги пасайиб, иш ўринларини яратиш чекланган", — деди Ли.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!