Гулистонга Хитойдан 8 та замонавий автобус олиб келинди

Гулистонга Хитойдан 8 та замонавий автобус олиб келинди

Автобусларнинг Сирдарё вилояти марказидаги йўловчилар оқими юқори бўлган, шунингдек, бир қатор янги йўналишларда қатнови йўлга қўйилади.

Жорий йил якунига қадар Сирдарё вилоятида жамоат транспорти парклари 40 та янги автобуслар билан тўлдирилиши режалаштирилган.

Дастлабки босқичда «Учлик Ишонч Савдо» масъулияти чекланган жамияти томонидан Хитойнинг Yutong Bus компаниясида ишлаб чиқарилган 8 та экологик тоза, ҳар томонлама қулай ва замонавий бўлган ZK6890HG русумли янги автобуслар олиб келинди.

Бугун уларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, Транспорт вазирлиги масъуллари, тадбиркорлар, нуронийлар, депутатлар, ОАВ вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Йиғилганлар автобусларнинг техник хусусиятлари ва қулайликлари билан танишди. 26 ўриндиқли янги жамоат транспорти иқлимимизга мос совитиш ва иситиш воситалари, шунингдек, «GPS» тизими ва махсус видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Салонда электрон тўлов тизимини амалга ошириш қурилмаси ишлайди.

Автобусларнинг вилоят марказидаги йўловчилар оқими юқори бўлган, шунингдек, бир қатор янги йўналишларда қатнови йўлга қўйилади. Натижада мавжуд йўналишлардаги қатновларнинг оралиқ вақти қисқаради. Қолаверса, шаҳарнинг ички сайёҳлик жозибадорлиги ошади. Бундан ташқари 10 га яқин янги иш ўрни яратилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!