АҚШ Финляндияда доимий ҳарбий базаларини ўрнатиш учун шароит топа олмаяпти

АҚШ Финляндияда доимий ҳарбий базаларини ўрнатиш учун шароит топа олмаяпти

Қўшма Штатлар Финляндияда доимий Америка ҳарбий базаларини ўрнатиш учун шароит топа олмаяпти.

Бу ҳақда АҚШнинг Финляндиядаги элчиси Дуглас Хикки “Ilta-Sanomat” газетасига берган интервьюсида маълум қилган.

"Мен Финляндияда доимий Америка ҳарбий базалари пайдо бўлиши учун шароит кўрмаяпман, аммо қўшма машғулотлар бўлади", деди у.

Қайд этилишича, Хикки шу ҳафта бошида Финляндиядаги ўз лавозимини тарк этади, чунки у Демократик партиядан АҚШ ҳукумати олий лавозимига номзод, вице-президент Камала Харриснинг сайловолди ташвиқоти бўйича маслаҳатчисига айланади. У 2022 йил 6 апрелда АҚШнинг Финляндиядаги элчиси сифатида қасамёд келтирганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!