Ҳизбуллоҳ қўмондонларининг ўлдирилганини тасдиқлади

Ҳизбуллоҳ қўмондонларининг ўлдирилганини тасдиқлади

«Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг қуролли қаноти Исроилнинг Байрутга уюштирган ракета ҳужуми чоғида 2 нафар ҳарбий етакчи ҳамда унинг 13 нафар жангчиси ва қўмондони ҳалок бўлганини маълум қилди, деб ёзади «ТАСС» ҳаракат баёнотига таяниб.

Ҳалок бўлганлар «Ҳизбуллоҳ» ҳарбий раҳбари Иброҳим Ақил ва элита Радван бўлинмаси қўмондони Аҳмад Ваҳбий томонидан ўтказилган тезкор штаб йиғилишида иштирок этган.

Бир кун аввал Исроил мудофаа кучлари Байрутга ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эди. Гувоҳлар Ливан пойтахтининг жанубида учта портлаш юз бергани ҳақида гапирди.


Бир кун аввал Исроил мудофаа кучлари Байрутга ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эди. Кейинроқ ОАВнинг аниқлик киритишича, ҳаво ҳужуми нишони Акил бўлган. Ҳаво ҳужуми ҳужум вақтида шиа жангарилари қўмондонлари ва Фаластин расмийлари ўртасида учрашув бўлиб ўтаётган бинога берилган. Гувоҳлар Ливан пойтахтининг жанубий чеккасида учта портлаш юз бергани ҳақида гапирди.

Исроилнинг Ливан ҳудудига навбатдаги ҳужуми Ливан-Исроил чегарасида вазиятнинг кескинлашуви фонида содир бўлди. Янги авж олиш Ҳизбуллоҳ жангарилари орасида қурбон бўлишига олиб келган минглаб пейжерлар ва телкийларнинг портлашлари тўлқинидан кейин содир бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!