Исроил ҳарбийлари Al-Jazeera'нинг Рамаллоҳдаги офисига бостириб кириб, уни 45 кунга ёпишни талаб қилди

Исроил ҳарбийлари Al-Jazeera'нинг Рамаллоҳдаги офисига бостириб кириб, уни 45 кунга ёпишни талаб қилди

Телеканал 22 сентябрга ўтар кечаси қўшинларнинг идорага кириб, 45 кун давомида трансляцияни тўхтатиш тўғрисидаги ҳарбий буйруқни узатаётгани тасвирини кўрсатди. Шундан сўнг, эшиттириш тўхтатилди, деб ёзади Reuters. Оқ уй аввалроқ, агар Al Jazeera'ни ёпиш режалари ҳақидаги хабарлар тасдиқланса, бу «ташвишли» бўлади, чунки бундай ҳаракат сўз эркинлигини бевосита бузади.

Эслатиб ўтамиз, май ойи бошида бош вазир Бенямин Нетаняху Исроилда Al Jazeera ёпилишини маълум қилганди. Телеканал, айниқса, 2023 йил 7-октабрда ХАМАСнинг терактидан кейин мамлакат араб аҳолисини давлат ва унинг армиясига қарши зўравонликка ундаганликда айбланмоқда.

Натижада Исроил парламенти «душман ОАВ»ни ёпишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади. Бу нормага кўра, алоқа вазири бош вазирнинг розилиги билан, агар бу давлат хавфсизлигига зиён етказадиган бўлса, Исроилдан ва Исроил ҳудудидан чет эл канали эфирини тўхтатишга буйруқ бериши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!