Қозоғистон простата саратонини даволаш учун дори ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Қозоғистон простата саратонини даволаш учун дори ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Қозоғистон простата саратони ва нейроендокрин касалликларни даволаш учун радиофармацевтика ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) Бош конференциясининг 68-сессияси доирасида маълум қилинган.

Тадбирда қозоғистонлик мутахассислар ядро тиббиёти соҳасидаги ўз ишларининг натижаларини тақдим этдилар.

Таъкидланганидек, яқин уч йилда мамлакатимизда позитрон эмиссияли томография аппаратларига эга еттита марказ ва бир фотонли эмиссияли компьютер томография аппаратларига эга тўртта марказ, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида бешта янги ядро тиббиёти марказини очиш режалаштирилган.

Радиокимё ва изотоп ишлаб чиқариш маркази раҳбари Елена Чакрова Қозоғистонда МАГАТЭ билан техник ҳамкорликда еттита радиофармацевтика ишлаб чиқарилишини айтди.

Қозоғистон онкология ва радиология илмий-тадқиқот институти вакили Жандос Аманқулов ядро тиббиётини ривожлантиришда давлат-хусусий шерикликнинг ўрни ҳақида гапирди. У ядро тиббиёти усулларини мамлакат фуқароларининг аксарияти учун янада қулайроқ қиладиган ушбу молиявий механизм самарадорлигини қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!