Украинадаги уруш 2024 ёки 2025 йилда ҳам тугамайди, деди Нидерландия мудофаа вазири Рубен Брекелманс ЛРТ телеканалига берган интервьюсида.
У фронтдаги вазият жуда оғир эканини таъкидлаб, одамларни оптимистик ва айни пайтда реалист бўлишга чақирди.
«Уруш бу йил тугамайди, деб ўйламайман, келаси йил ҳам тугамайди деб ўйлайман. ...Баъзан одамлар Россия босқинини марафонга айланган спринт эди, деб ўйлашади, лекин аслида бу 42 километрлик спринт», — деди Брекелманс.
Нидерландия Мудофаа вазирлиги раҳбари Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтиришга чақирди. “Биз Украинага ёрдам бериш учун кўп меҳнат қилишимиз керак, лекин биз узоқ муддатли истиқболни кўриб чиқишимиз ва Европадаги одамлар Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Шунинг учун биз одамларнинг ҳафсаласи пир бўлмаслиги учун ёлғон иллюзияларни яратмаслигимиз керак», - дея таъкидлади Брекелманс.
Вазир Россияни «ҳақиқатан ҳам кучли» ва «жуда узоқ вақт» юқори интенсивликдаги уруш олиб боришга қодир, деб ҳисоблашини қўшимча қилди.
«Россия рақамлар билан ўйнамоқда ва Украина учун бунга қаршилик кўрсатиш жуда қийин. Шунинг учун биз ушбу таҳдидлардан ҳимояланиш ва Россияни кейинги тажовуздан қайтариш учун катта маблағ сарфлашимиз керак», — деди Брекелманс.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.