Мянмада «Яги» тўфони қурбонлари сони 384 кишига етди

Мянмада «Яги» тўфони қурбонлари сони 384 кишига етди

Мянмада «Яги» тўфони сабаб сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 384 нафарга етди.

Мамлакат ҳарбий маъмурияти 89 киши ҳамон бедарак йўқолганлигини тасдиқлади.

Тўфон Кая ва Кайин штатлари каби кўплаб вилоятларга жиддий таъсир кўрсатиб, йўллар, кўприклар, уйлар ва мактабларга зарар етказди.

Ҳарбий маъмурият раҳбари генерал Мин Аунг Хлаинг бошқа ҳарбий амалдорлар билан бирга жабрланган ҳудудларга ташриф буюриб, қутқарув ва тиклаш ишларини назорат қилди.

Тахминан бир ҳафтадан бери давом этаётган «Яги» тўфони Ветнам шимоли, Лаос, Таиланд ва Мянмани босиб ўтиб, юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлди.

БМТ маълумотларига кўра, Мянмадаги табиий офат қурбонлари сони 887 минг кишига етган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!