Фашист Исроил нишонга олган Ҳизбуллоҳ қўмондони Иброҳим Ақил ким?

A A A
Фашист Исроил нишонга олган Ҳизбуллоҳ қўмондони Иброҳим Ақил ким?

Босқинчи Исроил Байрутга уюштирган ҳаво ҳужумида Ҳизбуллоҳнинг юқори қўмондонини нишонга олди.

Қонхўр Исроил Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасидаги турар-жой ҳудудига зарба бериб, Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали қўмондони Иброҳим Ақилга суиқасд уюштирди.

Ҳизбуллоҳ Ақил жума куни ўлдирилганини тасдиқлади.

Ҳизбуллоҳнинг Радван кучларининг юқори мартабали раҳбари, боши учун АҚШ Давлат департаменти томонидан 7 миллион доллар мукофот ваъда қилинган Ақил, Исроил ҳужум қилиб камида иккита бинони вайрон қилган вақтда Ҳизбуллоҳ ва номаълум Фаластин гуруҳи ўртасидаги қўшма йиғилишда бўлган.

Бу фашист Исроил икки ойдан камроқ вақт ичида иккинчи марта Байрутдаги Ҳизбуллоҳнинг етакчи ҳарбий қўмондонини нишонга олгани бўлди. Июль ойида босқинчи Исроилнинг ҳаво ҳужумида гуруҳнинг олий ҳарбий қўмондони Фуад Шукр ҳалок бўлган эди.

Ақил 1980 йилларда Ҳизбуллоҳга қўшилган ва Исроил ҳарбийларига кўра, гуруҳнинг Ливандан ташқаридаги ҳужумлари учун жавобгар бўлган.

Ҳизбуллоҳнинг аксарият юқори мартабали ҳарбий амалдорлари сингари, Ақил ҳам ҳеч қандай омма олдида чиқишлар ёки баёнотлар бермаган, сояли шахс бўлиб келган.

АҚШ расмийларига кўра, Таҳсин номи билан ҳам танилган Ақил Ҳизбуллоҳнинг олий ҳарбий органида хизмат қилган.

У 1983 йилда 63 кишининг ўлимига сабаб бўлган АҚШнинг Байрутдаги элчихонаси ва 241 нафар америкалик ходимнинг ўлимига сабаб бўлган АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг портлашларида иштирок этгани учун АҚШда қидирувга берилган эди.

Ҳужумларни Ақил юқори мартабали аъзоси бўлган, Ҳизбуллоҳ бўлими ҳисобланган Исломий Жиҳод ташкилоти ўз зиммасига олган.

АҚШ расмийларига кўра, Ақил 1980 йилларда америкалик ва немис асирларини олишга ҳам раҳбарлик қилган.

Радван кучлари Ҳизбуллоҳнинг Исроил билан чегарадош жангларида олдинги сафда туради.

Исроилнинг Ҳааретз газетасига кўра, Ақил сешанба куни пейжерлар портлаши пайтида яраланган ва жума куни эрталаб касалхонадан чиқарилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!