Гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Довут-ота” чегара божхона пости инспекторлари, Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатида гиёҳвандлик воситаларини республикамизга олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.

Қўшни Қозоғистон Республикасидан мамлакатимизга кириб келган “Lada Largus” русумли автотранспортга ортилган буюмлар божхона ходимлари томонидан рентген аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди. Натижада 2 дона овоз кучайтиргич ички қисмида номаълум жисмлар борлиги аниқланди. Фуқаро томонидан божхона назоратида ноқонуний товарлар мавжуд эмас деб билдирган бўлсада, 36 дона целофан пакетга солинган жами оғирлиги 18 кг. 98 гр. бўлган оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон моддалар Россия Федерациясидан мамлакатимизга олиб келаётганлиги аниқланди. Марказий божхона лабораторияси экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил тариқасида олинган кукунсимон модда таркибида Мефедрон (4-Метилметкатинон) номли гиёҳвандлик моддаси эканлиги тасдиқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноий иш очилиб, тергов органларига юборилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!