«Пахтакор» Максим Шацкихни истеъфога чиқарди! Жаҳонгир Ортиқхўжаев унинг кетишига муносабат билдирди

«Пахтакор» Максим Шацкихни истеъфога чиқарди! Жаҳонгир Ортиқхўжаев унинг кетишига муносабат билдирди

"Пахтакор" клуби раҳбарияти бош мураббий Максим Шацкихни истеъфога чиқарди. Жамоа бугун "Металлург"га имкониятни бой бериб қўйгач, шундай қарор қабул қилинди. Бу ҳақда "Пахтакор" матбуот хизмати хабар тарқатди.

"Пахтакор" футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев Максим Шацкихнинг фаолияти хусусида ўз фикрини баён этди.

"Максим Шацкихга келажакда катта клубларда ишлашини тилайман. У виждонли ва инсофли мураббий. Жамоа сўнгги учрашувларда қайд этган натижалардан афсусдаман. У ҳали катта клубларда ишлашига умид қилишим ҳақида кўп марта ўзига айтганман", — деди Ортиқхўжаев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!