Исроилнинг Бейрут чеккасига берган ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 45 кишига етди

Исроилнинг Бейрут чеккасига берган ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 45 кишига етди

Исроилнинг 20 сентябрь куни Бейрутнинг жанубий чеккасига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 45 кишига етди, 68 киши жароҳат олди.

Бундай маълумотлар Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фавқулодда вазиятлар қўмитасининг хулосасида келтирилган.

Маълумотларга кўра, қидирув-қутқарув ишларидан сўнг бинолар вайроналари остидан бир нечта номаълум жасадлар топилган.

"Патологлар ҳаво ҳужумида ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш учун ДНК намуналарини олдилар", дейилади матнда.

Аввалроқ Исроилнинг Ливан пойтахтига берган зарбаси натижасида 37 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

“Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг қуролли қаноти, ўз навбатида, Исроилнинг Бейрутнинг жанубий чеккаларига ракета ҳужуми чоғида икки ҳарбий етакчи, 14 нафар жангчи ва қўмондон ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!