АҚШда робот-полициячи қуролланган жиноятчини зарарсизлантирди

АҚШда робот-полициячи қуролланган жиноятчини зарарсизлантирди

АҚШнинг Техас штатида полиция роботи Lubbock Days Inn меҳмонхонадаги хонасида яширинган жиноятчини қўлга олишда муҳим рол ўйнади.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, аввалроқ тақиқланган моддалар ишлаб чиқаргани учун жазо муддатини ўтаган 39 ёшли Феликс Делароса полицияга қаршилик кўрсатиш учун ўқотар қуролдан фойдаланган.

Феликс Делароса тақиқланган моддаларни ишлаб чиқариш ва ташиганлик учун 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2022 йилда жазо муддатининг тўртдан бир қисмини ўтаб, муддатидан олдин озодликка чиққан, бироқ шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш шартларига кўра, у электрон билагузук тақиб, белгиланган ҳудуддан чиқмаслиги керак бўлган.

Делароса гаджетни ечиб, полиция назоратидан қочишга уринган. Полиция уни Техас меҳмонхонасида эканини аниқлаган ва ҳибсга олиш учун робот билан махсус полиция бўлинмасини юборган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!