АҚШдаги отишмада тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШдаги отишмада тўрт киши ҳалок бўлди

Алабама штатининг Бирмингем шаҳрида отишма оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб кишилар яраланди.

Бу ҳақда AL портали манбаларга таяниб хабар берди.

"Полиция ходимларимиз ва терговчиларимиз билан гаплашганимиздан сўнг, биз ҳудудда ўнлаб отишма қурбонлари ҳақида билдик" - деди Бирмингем полицияси ходими Трумэн Фицджеральд.

Унинг сўзларига кўра, ҳодиса қурбонлари икки эркак ва бир аёл бўлиб, улар воқеа жойида, яна бир жабрланувчи шифохонада вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!