Хоразмда болаларни қарғаган тарбиячи ишдан бўшади

Хоразмда болаларни қарғаган тарбиячи ишдан бўшади

Ижтимоий тармоқларда 19 сентябрь куни Қўшкўпир туманидаги боғчаларнинг бирида тарбиячиларнинг болаларни қарғагани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Мазкур ҳолат Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида видеолавҳада акс этган ҳолат жорий йил 18 сентябрь куни Қўшкўпир туманидаги 39-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, мазкур Давлат мактабгача таълим ташкилотининг 2-ўрта гуруҳ тарбиячиси М.Б ўзининг мобил қурилмасида тарбияланувчилар билан шуғулланаётиб жараённи видеотасвирга олганлиги ва беҳосдан шу гуруҳ ота-оналари учун очилган махсус телеграм гуруҳига жойлаганлиги аниқланди.

Ишчи гуруҳи томонидан ташкилот ходимлари ўртасида содир бўлган ҳолат юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, қайта шундай ҳолатлар содир бўлса қонуний чора кўрилиши юзасидан огоҳлантирилди.

Ҳолатга сабабчи бўлган тарбиячи М.Б эса қилган ишидан пушаймон эканлигини билдириб, мазкур гуруҳ ота-оналаридан узр сўраганлиги ва ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаганлиги маълум қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!