Хитой нима учун чет элликларга фарзанд асраб олишни тақиқлади?

Хитой нима учун чет элликларга фарзанд асраб олишни тақиқлади?

🔹Хорижий фуқаролар томонидан фарзанд асраб олиш дастури Хитойда 30 йилга яқин фаолият юритган, бироқ 2024 йил августида ёпилган. Пекиннинг қарори унинг демографик сиёсатидаги давр ўзгаришини акс эттиради, дейди Висконсин-Мэдисон Америка университетидан хитойлик демограф И Фужиан. Унинг фикрича, авваллари Хитой ҳукумати «янги туғилган чақалоқларга юк сифатида қараган бўлса, энди уларни манба сифатида кўради».

🔹Ўтмишда Хитой «бир бола» деган шафқатсиз сиёсат орқали аҳолининг тез ўсишини жиловлаб келган – кўплаб оилалар ўз фарзандларини, асосан, ногирон қизлар ва чақалоқларни ташлаб кетишга ёки катта миқдорда жарима тўлашга мажбур бўлган. 1992 йилда халқаро фарзандликка олишга рухсат берилди.

🔹Аммо ҳозир Хитойда бутунлай бошқача муаммо бор - туғилишнинг қисқариши. 2023 йилда янги туғилган чақалоқлар сони 5,7 фоизга қисқариб, қарийб 9 миллионга етди ва ҳар 1000 кишига туғилганлар сони рекорд даражада паст бўлди — 6,39. Умумий аҳоли сони ҳам кетма-кет иккинчи йил 2 миллиондан ортиқ кишига камайди.

🔹2016 йилда бир бола сиёсатидан воз кечилди ва расмийлар оилаларни икки ёки уч фарзандли бўлишга ундай бошладилар, бироқ кўплаб ёш хитойлик аёллар ҳали ҳам фарзанд кўришга иккиланишмоқда. «Ўтмишда аҳолининг камроқ бўлиши яхшироқ деб ҳисобланган, аммо ҳозир унинг камайиши қўрқув ҳиссини уйғотади», дейди демограф И.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!