Индонезияда Руанг вулқони отилди

Индонезияда Руанг вулқони отилди

Руанг вулқонининг отилиши Индонезиянинг Шимолий Сулавеси провинциясидаги худди шу номдаги кичик оролда содир бўлди. Бу ҳақда тегишли манбаларга таяниб, “ТАСС” хабар берди.

Вулқон отилишидан жабр кўрган ҳудуддан 838 киши эвакуация қилинган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабар берилмаган.

“Руанг вулқонига келсак, вулқон билан бир оролда иккита қишлоқ бор, уларда 838 киши истиқомат қилади ва уларнинг барчаси эвакуация қилинган”, — дейилади Detik портали вакили баёнотида.

Унинг сўзларига кўра, вулқон отилиши оролдаги яқинда содир бўлган зилзилалар туфайли юзага келган ва бу Руангнинг осмонга 1,8 километр баландликка хавфли иссиқ булутларни юборишига сабаб бўлган. Саломатлик ёки нафас олиш тизими учун хавфли бўлган вулқон куллари туфайли махсус ниқобларсиз вулқондан 4 км радиусда қолмаслик тавсия этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!