Икки нафар фуқаро оқланди

Икки нафар фуқаро оқланди

Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Олий суд раисининг ўринбосари Шуҳрат Полвонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ иштирокида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.

Элликқалъа туманида ўтказилган қабулда 60 нафарга яқин фуқаронинг фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий йўналишдаги масалалари юзасидан мурожаатлари тингланди. 26 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди, 28 та мурожаат қаноатлантирилди, 4 та шикоят ва ариза қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Жумладан, сайёр қабул давомида пробация ҳисобида жазо муддатларини ўтаётган маҳкумларнинг ҳам мурожаатлари кўриб чиқилиб, туман ички ишлар бўлими раҳбари томонидан келтирилган илтимосномалар очиқ сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди ҳамда 24 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган жазо муддатлари шартлисига алмаштирилди. Икки нафар фуқаро оқланди.

Мурожаатларнинг 28 таси шу ернинг ўзида масъуллар билан ижобий ҳал этилган бўлса, баъзи мурожаатлар юзасидан тушунтириш берилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, суд раислари томонидан ижроси назоратга олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!