Германия Россия ракеталарини уриб туширмоқчи эмас

Германия Россия ракеталарини уриб туширмоқчи эмас

Ғарб ҳамжамияти Украина узра учиш тақиқланган зоналар ташкил этиш ғоясини “аллақачон рад этди”, чунки бу “ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш” деган маънони англатади. Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Борис Писториус Латвияда айтиб ўтди, унинг сўзларидан Reuters иқтибос келтирди.

Аввалроқ Германия канслери Олаф Шольц ва ҳукумат матбуот котиби Штеффен Хебстрейт ҳам худди шундай сўзлар билан чиқишган эди.

Писториус бир неча Бундестаг депутатлари таклифи билан бошланган Украина ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш ҳақидаги муҳокамага шу тариқа жавоб қайтарди. Уларнинг таклифига кўра, Венгрия, Польша, Руминия ва Словакия чегараларида ўрнатилган Ғарбий ҳаво мудофаа тизимлари туфайли 70 км чуқурликдаги хавфсиз ҳудуд яратиш мумкин бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!