Европа Иттифоқи етакчилари Яқин Шарқдаги барча томонларни максимал даражада вазминликка чақирди

Европа Иттифоқи етакчилари Яқин Шарқдаги барча томонларни максимал даражада вазминликка чақирди

Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарлари Брюсселдаги норасмий саммитда Яқин Шарқдаги барча томонларни максимал даражада вазминлик кўрсатишга чақирди.

Бу ҳақда Яқин Шарқ бўйича учрашувнинг якуний баёнотида айтилади.

“Европа Кенгаши Эрон ва унинг ишончли вакилларини барча ҳужумларни тўхтатишга чақиради ва барча томонларни максимал даражада вазминлик кўрсатишга ва минтақадаги кескинликни кучайтирувчи ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишга чақиради”, — дейилади баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!