Фирибгар устанинг ҳийласи фош бўлди

Фирибгар устанинг ҳийласи фош бўлди

Тошкент шаҳри, Сирғали туманида яшовчи 68 ёшли (аёл) С.Д. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 4.630.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманида яшовчи 34 ёшли Т.А. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Т.А., жабрланувчи (аёл) С.Д.га ўзини дарвоза ясовчи уста сифатида таништириб, унга темир дарвоза ясаб беришини айтиб, уни алдаб, бошланғич тўлов сифатида олдиндан 4.630.000 сўм пулларини ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, сўнг ваъдасини бажармасдан, ёзишмаларни ўчириб юборганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Ф.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!