Эроннинг юқори мартабали ҳарбий қўмондонлари санкцияларга учради

Эроннинг юқори мартабали ҳарбий қўмондонлари санкцияларга учради

Канада расмийлари Эрон мудофаа вазири Муҳаммад Ризо Аштианийни санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда Канада ҳукумати сайтидаги баёнотда айтилади.

Унда таъкидланишича, санкциялар Эрон Қуролли кучлари марказий штаб қўмондони Хатам ал-Анбиё Ғулом Али Рашидга нисбатан ҳам жорий қилинган.

Ҳужжатда қайд этилганидек, “Эрон Ислом Республикасининг ҳаракатлари тинчлик ва хавфсизликни бузишга қаратилгани” сабабли янги чеклов чоралари жорий этилган. Ушбу ҳаракатлар "жиддий халқаро инқирозга олиб келган ёки олиб келиши мумкин", дейилади матнда.

Санкция рўйхатига Эроннинг икки юқори мартабали ҳарбий раҳбаридан ташқари Эрон Қуролли кучлари Бош штаби ва Хатам ал-Анбиё штаб-квартираси ҳам киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!