Эркинжон Турдимовдан ёрдам сўраб мурожаат қилган онанинг фарзанди шифохонага ётқизилган, аҳволи яхши

Эркинжон Турдимовдан ёрдам сўраб мурожаат қилган онанинг фарзанди шифохонага ётқизилган, аҳволи яхши

Ижтимоий тармоқларда фарзандининг иситмаси кўтарилиб, нафас олиши қийинлашаётгани ва "Тез ёрдам"га қўнғироқ қилсада-да, зарур тиббий ёрдам кўрсатилмаётганидан шикоят қилган онанинг вилоят ҳокими Э.Турдимовга видео мурожаати тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ушбу фуқаро Самарқанд шаҳрида яшаши ва айни пайтда бемор А.Мусинов вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилиб, даволанаётганини маълум қилди.

– 10 июлдан бошлаб беморнинг тана ҳарорати 38 гача кўтарилган ва уй шароитида даволанган, – дейди Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Аҳмаджон Бобожонов. – Лекин жараён поликлиника бўлим бошлиғи томонидан назорат қилиб борилган. 13 июль куни бемор поликлиникада тузилган врачлар гуруҳи томонидан кўрилган ва умумий аҳволи тўғри баҳоланиб, стационарга ётқизилган. Ҳозирда беморнинг умумий ҳолати яхши.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!