Ер қаъридан фойдаланиш муносабатлари тартибга солинади

Ер қаъридан фойдаланиш муносабатлари тартибга солинади

Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни бериш, ҳисоботларни қабул қилиш ва бошқа соҳадаги давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларида “ягона дарча” принципи жорий этилмоқда.

Инвестиция жозибадорлигини кескин ошириш мақсадида давлат органи назорати остида ер қаъридан фойдаланиш рухсатномасини лицензиат томонидан тасарруф этиш (сотиш, гаровга қўйиш ёки бошқа шахсларга ўтказиш) механизми жорий этилмоқда.

Бу тартибларни ўз ичига олган “Ер қаъри тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

— Қонун лойиҳаси билан ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи тўғридан-тўғри амал қилувчи нормалар назарда тутилмоқда, — деди Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Аъзам Қодирхўжаев. — Фойдали қазилмаларнинг таснифи янада аниқлаштирилмоқда. Шу билан бирга, геологик ахборотга бўлган мулк ҳуқуқи, инвесторлар томонидан уни алмашиш ва реализация қилиш нормалари такомиллаштирилмоқда. Ер қаъридан фойдаланиш шарт-шароитлари бўйича баъзи фойдали қазилмаларни ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда углеводородлар йўналиши кескин кучайтирилиб, халқаро амалиётдаги замонавий нормалар билан тўлдирилмоқда.

Уран қазиб олиш ва шу билан боғлиқ жараёнда радиациявий хавфсизлик, шунингдек, Халқаро атом энергетикаси талаблари билан боғлиқ ҳолда қўшимча талаблар белгиланмоқда. Бундан ташқари, норуда қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш ва қазиб олиш учун рухсатномалар расмийлаштиришнинг аниқ тартиби ҳамда рухсатномаларга эга ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланиб, даврий ва якуний ҳисоботларни тақдим этиш, қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш ҳамда қазиб олишнинг йиллик минимал харажатлари белгиланмоқда.

Экология ва атроф-муҳитни асраш мақсадида ер қаъридан фойдаланишда экологик хавфсизликни таъминлашнинг қоидалари ҳам назарда тутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!