Чилонзордаги икки кўча беш кунга ёпилади

Чилонзордаги икки кўча беш кунга ёпилади

18-23 май кунлари Чилонзор туманидаги Муқимий ва Чилонзор кўчаси кесишмасида эскирган иссиқ сув қувурини таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда пойтаҳт ҳокимлиги хабар берди.

Шу муносабат билан, Муқимий ва Чилонзор кўчаси чорраҳасида йўналишининг бир томони ҳамда Чилонзор кўчаси тўлиқ ёпилади.

“Мазкур йўлдан ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз. Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!