Бугун икки боксчимиз Россиядаги проф бокс оқшомида рингга чиқади

Бугун икки боксчимиз Россиядаги проф бокс оқшомида рингга чиқади

Хабар берганимиздек, бугун Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида RCC Boxing промоутерлик компанияси навбатдаги бокс оқшомини ўтказади.

Ушбу проф бокс оқшоми доирасида икки нафар ҳамюртимиз ҳам рингга кўтарилади.

Уларнинг бири марказий жангда рингга чиқади. Яримоғир вазн тоифасида 10 раунд этиб белгиланган жангда Артур Зиятдинов россиялик Денис Савицкий билан тўқнаш келади.

Марказий жанг. Ярим оғир вазн тоифасида 10 раундлик: Артур Зиятдинов - Денис Савицкий (Россия)

Супер енгил вазн тоифасида 8 раундлик: Жаҳонгир Расулов - Гор Хачатарян (Россия).

Турнир Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади. Жангларни YouTube платформасидаги RCC Boxing канали орқали кузатиб боришингиз мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!